Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
1-масала 
Фуқаро О. таниши Б. билан ресторанда овқатланиб ўтиришар эди. 
Уларнинг олдига маст ҳолатда В. келиб Б.ни уйинга таклиф қилди. 
―Йўқ‖ жавобини олгач, В. куч ишлата бошлади ва б.нинг ―тегманг‖ деган 
илтимосига қарамай, В. Б.нинг қўлидан ва кўкракларидан ушлай бошлади. 
Шу пайт О.Внинг юзига мушт туширади.
В. оѐқда туролмай йиқилади ва боши яқин турган столнинг қиррасига 
тегиб оғир тан жароҳати олади.
Терговчи И.нинг ҳаракатини кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида 
қасддан баданга оғир жароҳат етказиш деб, яъни ЖКнинг 106-моддасини 
қўллаб квалификация қилган. 
юқорида келтирган ҳолатда ҳуқуқий баҳо беринг ва О. зарурий 
мудофаа ҳолатида бўлган ѐки бўлмаганлигини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
2-масала 
У.нинг хонадонида (ҳовлида) бўлаѐтган тўйда маст бўлиб қолган К. 
ахлоқсизлик қила бошлайди.
Куѐвжўралар К.ни тўйхонадан олиб чиқишади ва кимдир унинг орқасида 
тепади. 
Жаҳли чиққан К.нинг ―Мен ҳозир тўйни азага айлантираман‖, дейди О. 
милтиғи билан қуролланган К. У.нинг уйига келганида дарвоза эшиги 
берклиги туфайли панжарадан (девордан) ошиб ўта бошлайди.
Шу пайт келиннинг акаси П.К.нинг бошига болтанинг орқа қисми билан 
уради. Натижада К. олган бош жароҳатидан ўша жойда вафот этади. 
ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг ва П. зарурий мудофаа ҳолатида 
бўлган ѐки бўлмаганлигини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
3-масала 
Т. ва П.лар танишлари В. ва Г.ларни П.нинг хонадонига мусиқа эшитиш, 
ўйин-кулги қилиш учун таклиф қилишади.
Қизлар рози бўлишади. Спиртли ичимлик ичишган, Т.В.ни ѐтоқхонага 
олиб кириб кроватга ѐтқизади ва номусига тегишга ҳаракат қилади.
В. қаршилик кўрсатади ва кучи етмаслигига ақли етгач, пардоз столча 
устидан пардоз учун ишлатиладиган қайчини олиб, Т.га етказилган тан 
жароҳатини экспертлар оғир тан жароҳат деб топади. 


65 
Терговчи бу ҳаракатни – зарурий мудофаа ҳолатида оғир тан жароҳати 
етказиш деб, яъни ЖКнинг 107-моддаси 1-қисми билан квалификация 
қилади. Ҳимоячининг фикрича, В. зарурий мудофаа ҳолатида ҳаракат қилган 
деб баҳолайди. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling