Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 


66 
7-масала
15 ѐшли Д. велосипедда кетаѐтиб, йўлни кесиб ўтаѐтган В.нинг бошидан 
мўйнали телпагини юлиб олиб қочди. Буни мотоциклда кетаѐтган Ф.кўриб 
қолиб уни ушламоқчи бўлди.
Д.га етиб онгилив равишда мотоцикл билан уриб юборди ва ўртача 
оғирликдан тан жароҳати етказади. 
Терговчи Ф.нинг ҳаракатини ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми бўйича, яъни 
қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш деб квалификация 
қилди. 
Ҳимоячи эса, Ф.га нисбатан ЖКнинг 39-моддасини қўллаб, жиноий 
жавобгарликка тортмаслигини таъкидлади. 
– юқорида келтирилган ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг ва зарурий мудофаа 
ҳолатини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
8-масала 
Шаҳар четидаги шосседа бир-бирига қараб иккита автомашина соатига 
60-70 километр тезликда келар эди.
Биринчиси – юк автомашинаси ҳайдовчиси Л. гиѐҳванд модда истеъмол 
қилган, иккинчиси – ―Жигули‖ ҳайдовчиси Р. хотини ҳамда 2 та ѐш боласи 
билан бўлган. 
Йўл ҳаракати қоидасига зид равишда Л. автомашинани Р.нинг ѐритгич 
орқали берган сигналига қарамай чап томондан ҳайдашда давом этган. 
Орадаги масофа 20-30 метр қолганда Р. автомашинани чап қаторга буради, 
чунки ўнг томондаги йўл торлиги туфайли бурилишнинг ҳеч иложи йўқ эди. 
Шу вақтда Л. ҳам ўнг қаторга ўтган.
Натижада автомобиллар тўқнашиб, ―Жигули‖га катта зарар етади ва 
йўловчилар ҳамда ҳайдовчи Р. турли даражадаги тан жароҳати оладилар. 
Терговчи ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми бўйича Р.га нисбатан жиноий 
иш қўзғатди. 
– юқорида келтирилган ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг ва зарурий мудофаа 
ҳолатини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling