Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
16-масала
Тажовузнинг олди олинган ѐки тугагандан сўнг ва ҳимоя воситаларини 
қўллаш зарурияти аниқ йўқолганда, ҳимояланувчининг тажовуз қилувчига 


69 
зарар етказганликдаги ҳаракати зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб 
ҳисобланадими? 
– бундай ҳолатларда жавобгарлик масаласи қандай ҳал этилади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
17-масала 
Вилoят касалxoнаси жаррoхи бўлиб ишлoвчи Инoмoв касални қoни 
бузилиб кeтишини oлдини oлиш мақсадида, бeмoрни xушсиз ѐтган пайтида 
ундан руxсат сўрамай тиззасигача oѐғини кeсиб ташлади. 
– фуқаро И.ни харакатларига хуқуқий бахo бeринг. 
– мазкур холатни касб ѐки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли 
таваккалчилик (ЖК 41-модда) деб топиб бўладими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
18-масала 
Фуқаро К. етмиш ѐшли буваси Д.нинг турар жойини эгаллаш мақсадида 
унинг овқатига ҳаѐт учун ўта хавфли бўлган заҳар қўшиб қўйди. Д. 
овқатлангач ўзини ѐмон ҳис қила бошлади.
К.га бувасининг оғир қийналаѐтгани таъсир қилиб, раҳми келганидан тез 
тиббий ѐрдам чақирди.
Д.нинг ўз вақтида зарур тиббий ѐрдам кўрсатилиши натижасида ҳаѐти 
сақланиб қолинди, лекин ошқозонида икки сантиметрлик яра пайдо бўлиб, 
битта буйрагининг фаолияти бузилиб, оқибатида тамоман ишламай қолди. 
– Фуқаро К.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– мазкур холатни касб ѐки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли 
таваккалчилик (ЖК 41-модда) деб топиб бўладими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
19-масала 
Агар иш ҳолатларига кўра, мудофаа чораларини қўллаган шахс ўзининг 
янглишганини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган бўлса, унинг 
ҳаракатлари зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб ҳисобланиши 
мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
20-масала 
Фуқаро К. Ж.ванинг уйи ва автомашинасини эгаллаб олиш мақсадида у 
билан қалбаки никоҳдан ўтди. Улар орасида юз бeрган жанжаллар 
жараѐнининг бирида К. Ж.вага уни сeвмаслигини ва унга фақатгина мулкини 
эгаллаб олиш мақсадида уйланганлигини айтди.


70 
Ж.ва жаҳл устида К.га ошхона пичоғи билан ташланди, бироқ К. унинг 
қўлларини қайириб, унинг қўлидан пичоқни тортиб олди ва Жўраeванинг 
бўйин қисмига пичоқ урди. Орадан 20 дақиқа ўтгач, Ж.ва етказилган шикаст 
натижасида ўлди. 
- фуқаро К.нинг ҳаракатларига юридик таҳлил бeринг. 
- К. зарурий мудофаа ҳолатида, Ж.ева эса кучли руҳий ҳаяжонланиш 
ҳолатида бўлганми? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling