Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 


79 
18-масала 
Муддатли харбий хизматни ўтаѐтган У. ЖК 291-моддасида назарда 
тутилган жиноятни содир этганлиги учун суд унга муайян ҳуқуқ ва 
имтиѐзлардан маҳрум қилиб, пул таъминотининг ўн икки фоизи бўлган 
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан хизмат 
бўйича чеклаш жазосини тайинлаган. 
– Суднинг ҳукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
19-масала
Ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаѐтган харбий хизматчи О. ЖК 292-
моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун суд унга муайян 
ҳуқуқ ва имтиѐзлардан маҳрум қилиб, пул таъминотининг ўттиз икки фоизи 
бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан бир 
йил беш ойга муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини тайинлади. 
– Суднинг ҳукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
20-масала 
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаѐтган Ғ. ЖК 283-моддасида назарда 
тутилган жиноятни содир этганлиги учун унга икки саккиз ойга озодликдан 
маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Шу билан бирга суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга 
олган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига шу муддатга 
интизомий қисмга жўнатиш жазосини қўллади. 
– Суднинг ҳукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
21-масала 
17 ѐшли Е. акаси Ф. билан ўзаро жанжал оқибатида уни хаѐтдан маҳрум 
қилиб, ЖК 97-моддаси 2-қисми «ж» бандида назарда тутилган жиноятни 
содир этган. Суд фуқаро Е.ни содир этган қилмишига нисбатан ЖК 97-
моддаси 2-қисми санкцияси доирасида, жазо тайинлашнинг умумий 
асосларига кўра унга 22 йил 10 ой озодликдан махрум қилиш жазосини 
тайинлади. 
– Суднинг хукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling