Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
9-масала 
Жиноят ишлари бўйича туман суди вояга етмаган Ш.га Ўзбекистон 
Республикаси ЖК 105-моддасининг биринчи қисми билан иш ҳақининг 20 
фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, икки йил муддатга ахлоқ 
тузатиш ишига жазоси тайинлаган. 
– Суд ҳукмининг қонунийлигига баҳо беринг. 
– Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси кимларга нисбатан тайинланиши 
мумкин эмас? 
 
10-масала
Фуқаро Г. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг иккинчи 
қисми ―а‖ бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, 
унга нисбатан юритилган жиноят иши судга юборилган. Суд муҳокамаси 
даврида Г.нинг хомиладорлиги аниқлаган. Суд томонидан унга нисбатан шу 
модда билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш 
шарти билан икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.


77 
– Суд ҳукми қонунийми? 
– Аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси қандай муддатлар доирасида 
тайинланиши мумкин? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
11-масала 
Фуқаро Т. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг иккинчи 
қисми ―а‖ банди билан айбланиб, уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари 
жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан 
шартли ҳукм қилинган.
– Суднинг қарори қонунийми? 
– Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қандай муддатлар доирасида 
тайинланиши мумкин?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
12-масала 
Ўғрилик жиноятини содир этган ҳарбий қисм муддатли ҳарбий 
хизматчиси П.га Ҳарбий суд томонидан бир йил муддатга хизмат бўйича 
чеклаш жазоси тайинланган.
– Суднинг қарори қонунийми? 
– Хизмат бўйича чеклаш жазоси қандай муддатлар доирасида 
тайинланиши мумкин? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling