Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
35-масала Фуқаро Ж. қасддан одам ўлдирганликда гумон қилиниб, қўлга олиниб, ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинганида, у жуда маст ҳолда бўлганлиги сабабли ушбу жиноятни содир қилганлигини, агар хушѐр бўлганида ушбу жиноятни содир қилмаган бўлишини баѐн қилган. Экспертиза хулосаси ҳам унинг ушбу жиноятни содир этган вақтда кучли мастлик ҳолатида бўлганлигини тасдиқлаган. – Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарликнинг ўзига хос жиҳатларини айтиб беринг. – фуқарo Ж.нинг маст ҳолда бўлганлиги, содир қилинган жиноятнинг малакасига ѐки тайинланадиган жазога таъсирини таърифланг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 85 36-масала Фуқаро Л. ишдан қайтиш вақтида синфдошининг синглиси бўлган 15 ѐшлик Ф.ни кўриб қолиб, унинг номусига мақсадида унинг акаси Л.нинг кутиб туриши ва кечроқ олиб кетиши баҳонаси билан алдаб уйига олиб кетади. Л. Ф.ни ўзининг уйига олиб келганида Ф.га зўрлик ишлата бошлайди. Юзага келган шовқиндан Л.нинг қўшниси ИИИ ходими бўлган К. Л.нинг эшигини бузиб унинг уйигша киради. Ф.нинг қаттиқ қўрқганлигини сезиб Л.ни қўлга олади. – Тамом бўлмаган жиноят учун жазо тайинлаш шартлари ва асосларини кўрсатинг. – Суд ушбу ҳолатда Л.га нисбатан 58-модда тамом бўлмаган жиноят учун жазо тайинлаш қоидасини қўллаши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 37-масала Фуқаро Ш. ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ўғрилик ва 126- моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган. Суд Ш.нинг биринчи жинояти учун 2 йил 7 ой озодликдан махрум қилиш, иккинчи жинояти 1 йил 11 ой озодликдан махрум қилиш жазоларни тайинлаган. – Суд бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш қоидасига кўра қандай муддатгача озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлаши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling