Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

26-масала 
Фуқаро Л. қўшниси бўлган О.нинг уйига меҳмонга бориб Л.нинг учта 
вояга етмаган фарзанлари мактабда бўлганлиги сабабли, унга таниши таниши 
бўлган Э.билан жинсий алоқа қилиш учун унинг хонадонидан 2 соатга 
150.000 сум эвазига бўшатиб беришини илтимос қилади.
О. Фарзандларига қишки мавсумга кийим олиб бериш мақсадида рози 
бўлади. Фуқаро Л. таниши Э. билан жинсий алоқага киришганида шу худуд 
профилактика инспектори П. хизмат вазифасини олиб бориш вақтида О.нинг 
хонадонига текшириш мақсадида кирганида нотаниш овозларни эшитиб, Л. 
билан Э.ни қўлга олади. Ҳолат юзасидан фуқаро О.га ЖК 131-моддаси 
бўйича жиноий иш қўзғатилади.


82 
Суд О.га жазо тайинлаш вақтида унинг қаромоғида учта вояга етмаган 
фарзандлари борлиги ва қилмишни ночорлигидан содир этганлиги инобатга 
олиб О.га нисбатан ЖК 57-моддани қўллаб, ЖК 131-моддаси 1-қисмида 
назарда тутилган жарима жазосини ўн баравари миқдорда тайинлайди. 
– Суд ушбу ҳолатда енгилроқ жазо тайинлаши мумкинми? 
– Суднинг ҳукми тўғрими? 
27-масала 
«Транс сервис МЧЖ» корхонаси хайдовчиси Е. Юк машинасини катта 
тезликда бошқариб кетаѐтганида транспорт воситасини бошқара олмай йўл 
четида турган фуқаро Э.ни туртиб юборади.
Натижада йўл четида ѐтган Э.ни бехуш ѐтганини кўриб, жиноий 
жавобгарликдан қочиш мақсадида воқеа жойидан кетади. Олинган тан 
жарохати натижасида Э. воқеа вафот этади. Хайдовчи Е. олиб борилган 
тезкор-қидироув ишлар натижасида қўлга олинади. 
Суд хайдовчи Е.ни содир қилган жиноятлари, яъни 266-моддаси 2-қисми 
ва 117-моддаси 2-қисми билан уни айбдор деб топиб биринчи қилмиши учун 
6 йил озодликдан махрум қилиш иккинчи қилмиши учун 2 йил 10 ой 
озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлайди.
Бир неча жиноят юзасидан жазо тайинлаш қоидасига мувофиқ 
жазоларни тўла қўшиш йўли билан унга узил-кесил 8 йил 10 ой оздликдан 
махрум қилиш жазосини тайинлади. 
– Суднинг хукми тўғрими? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling