Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
50-масала Фуқаро У. кундузи одам гавжум бўлмаган кўчада кетаѐтиб, фуқаро К. сумкасига кўп миқдорда чет эл валютаси солаѐтганини кўриб қолиб, ушбу валюта қимматликларини қўлга киритиш фикри туғилади. Шундан сўнг У. ўз мақсадини амалга ошириш учун К.ни кузатиб бориб, унинг қўлидаги сумкани куч билан тортиб олиб, воқеа жойидан яширинади. – фуқарo У.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Унга нисбатан қандай жазо турлари тайинланиши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 51-масала Фуқаро Ш. олдиндан ўйланган режа асосида фуқаро К.нинг хонадонига ўғирликка кириб, мол-мулкни талон-торож қилаѐтган вақтда фуқаро К.нинг ўғли А. келиб қолади. Натижада Ш. билан А. ўртасида олишув бошланиб кетади. Ш. мушти билан А.га ташланганда, А. унинг кўкрак қисмига 90 ошхонада турган ошпичоқ билан бир марта урган. Ш. воқеа жойида кўп қон йўқотиши натижасида вафот этади. – фуқарo А.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Унга нисбатан қандай жазо тайинланиши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 52-масала Фуқаролар С. ва Ж. ўғирлик содир қилиш ҳақида олдиндан тил бириктириб, фуқаро И. нинг уйига ғайриқонуний равишда киришиб, унинг баҳоси 1 400 000 сўмлик кийим-кечакларини ўғирлаб олиб кетишган. Эртаси куни улар фуқаро М.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 2 000 000 сўмлик нарсаларини ўғирлаб кетишган. – фуқарoлар С. ва Ж.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Уларга нисбатан жазо тайинлаш тартибини айтинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 53-масала Маҳалладошлар И. ва С. томорқасини ариқдан суғориш вақтда ўзаро жанжаллашиб қолиб, фуқаро И. қўшниси С.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. С. уни тартибга чақириб, огоҳлантиришига қарамай И. уни ҳақорат қилишда давом этган. Шунда С. ариқда ѐтган тошни олиб, уни бошига бир марта уриб, ерга йиқитган. Фуқаро И. олган тан жароҳати натижасида вафот этган. – фуқарo С.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Унга нисбатан қандай жазо тайинланиши мумкин? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling