92
60-масала
Суд фуқаро Б.га муқаддам ўғирлик жиноятини содир қилганлиги учун
беш йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳукм қилиб,
икки йил
синов муддати белгилаган. Бироқ фуқаро Б.
синов муддати тугамасдан,
ўзганинг уйига ғайриқонуний
равишда кириб, анча миқдордаги
мулкини
яширин равишда талон-торож қилганлиги учун суд Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддасининг иккинчи қисми ―а, г‖ бандлари ва 169-
моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан ЖКнинг 59-моддасига
асосан
жиноятлар мажмуи тариқасида олти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
белгилаб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташни белгилаган.
– Суднинг ҳукмининг қонунийлигига баҳо беринг.
- Бир неча жиноят содир этганлик (ЖК 59-м.) ҳамда бир неча ҳукм
юзасидан жазо тайинлаш (ЖК 60-м.)нинг фарқларини тушунтириб беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: