Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
44-масала
Фуқаро Н. муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 
биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб 
топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланиб, мазкур жазони ўташдан 
бўйин товлагани учун тайинланган жазо озодликдан маҳрум қилиш жазосига 
алмаштирилган. 
У ушбу жазони ўтагач, судланганлик ҳолати тугалланмасдан яна 
ўғрилик жиноятини содир қилганлиги учун ЖК 169-моддасининг учинчи 
қисми ―а‖ банди билан айбли деб топилган.
– Суд ҳукми қонунийми? 
– Унга жазони қандай турдаги колонияда ўташ белгиланиши лозим? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
45-масала 
Фуқаро Э.га суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-
моддасининг иккинчи қисми билан беш йил муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси, ЖК 167-моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан икки йил 
муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси 


88 
ЖКнинг 59-моддасига асосан жиноятлар мажмуи бўйича олти йил муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
– Суд ҳукми қонунийми?
– Маҳкумга жазони қандай тартибли колонияда ўташ белгиланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
46-масала 
Муқаддам судланмаган фуқаро Б. 2013 йилнинг май ойида ўз уйининг 
қаршисидаги томорқасига қонун билан тақиқланган гиѐҳвандлик воситаси 
бўлган икки туп кўкнор ўсимлигини экиб, парваришлаб, баргларини йиғиб 
олиб, қуритиб, ўзи истеъмол қилиб, қолган қисмини қонунга хилоф равишда 
сақлаб келган. 2014 йил 20 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган 
ходимлари томонидан ушланиб, шахсий тинтув ўтказилган вақтда, кийиб 
юрган кийимининг чўнтагидан 3 грамм ―Гашиш‖ гиѐҳвандлик моддаси 
топилиб, ашѐвий далил сифатида олинган.
Суд ҳукми билан Б. Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг 
биринчи қисми, 276-моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди билан айбдор деб 
топилиб, ЖК 270-моддасининг биринчи қисми бўйича уч йил муддатга 
озодликдан маҳрум қилиниб, ЖК 276-моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди 
бўйича тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, ЖКнинг 59-
моддасига асосан жазолар қисман қўшилиб, узил-кесил олти йил муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 
– Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 
талаблари тўғри қўлланилганми? 
– Маҳкумга нисбатан қандай колония тури белгиланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling