Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
38-масала 2003 йил 15 февралда ЖК 131-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жинояти учун 4 йил 8 ойга хукм қилинган Ю. 2009 йил 8 март куни жазони биргаликда ижро этган Ч.га нисбатан ЖК 119-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган. – Суд ушбу ҳолатда жазо тайинлашнинг ыайси ыоидасига кщра жазо тайинлайди. Жазоларни тўла, қисман қўшиш, оғирини енгил қоплаш орқали узил-кесил қанча муддатгача озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлаши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 86 39-масала Фуқаро Ш. ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ўғрилик, ЖК 120-моддасида назарда тутилган бесоқолбозлик жиноятлари учун айбдор деб топилган. Ўғрилик жинояти учун 1 йил 11 ой аҳлоқ тузатиш ишлари, бесоқолбозлик жинояти учун 2 йил 6 ой озодликдан махрум қилиш жазоларини тайинлади. – Ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшиш қоидасига кўра суд жазо турлари муддатларини қўшади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 40-масала 2014 йилнинг 26 июнь куни фуқаро Қ. ЖК 277-моддаси 1-қисмида назарда тутилган безорилик жиноятини содир этган, шу йилнинг 27 июнь куни фуқаро И.нинг хонадонига калит танлаш йўли билан кириб унга нисбатан ЖК 164-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган босқинчилик жиноятини содир этган. Суд Қ.нинг содир этган жиноятлари, яъни безорилик учун 1 йилга озодликдан махрум қилиш, безорилик учун 9 йилга озодликдан махрум қилиш жазоларини тайинлади. Тайинланган жазоларни тўла қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлаб, тайинланган жазо муддатини умумий тартибли колонияда ижро этиш учун хукм қилди. – ушбу ҳолатда суд қйаси қоидага кўра жазо тайинлайди? – Суднинг ҳукми тўғрими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling