Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
28-масала
2010 йилнинг 2-сентябрь куни жиноий ишлар бўйича суди томонидан Л.га ЖК 210-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун унга 9 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони ўташ давомида, яъни 2014 йилнинг 10 ноябрь куни Л.нинг 2009 йили ЖК 118-моддаси 4-қисмида назарда тутилган номусга тегиш жинояти содир этганлиги аниқланди. – Суд ушбу ҳолатда Л.га жазо тайинлашнинг қайси қоидасига кўра жазо тайинлаши мумкинлигини аниқланг. – Суд Л.га жазо тайинлашда озодликдан махрум қилишнинг қанча муддатигача жазо тайинлаши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 29-масала 2004 йил 6 март куни ЖК 119-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят учун 13 йилга озодликдан махрум қилиш жазосига ҳукм қилинган З. жазо ўташ давомида 2016 йилда ўзаро чиққан жанжал оқибатида махбус Е.ни баданининг турли жойларига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказиши 83 оқибатида уни хаѐтдан махрум қилиб ЖК 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этади. – Суд қайси қоидага кўра З.га содир этган жинояти учун жазо тайинлайди. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 30-масала Муқаддам ЖК 97-моддаси 2-қисми «и» банди билан судланган фуқаро П. ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ўғрилик жиноятини содир этган. Содир этган жинояти юзасидан туман ИИБга айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, шу билан бирга чин кўнгилдан пушаймон бўлиб етказилган моддий зарарни ихтиѐрий равишда бартараф этган. – Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганида жазо тайинлаш шартларини айтиб ўтинг. – Суд ушбу ҳолатда фуқаро П.га ЖК 169-модда 1-қисмида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ошмаган ҳолда жазо тайинлаши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling