Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
41-масала
Фуқаро Р. ноқонуний тадбиркорлик қилганлиги (ЖК 171-модда) учун 
ҳукм қилинган. Суд фуқаро Р.га 4 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти 
биланшуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
– Суднинг тайинлаган жазоси тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
42-масала 
Муқаддам судланмаган фуқаро К. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, 
уйига маст ҳолатда келганида ўғли Ж.ни қўшниси Д. уриб, тан жароҳати 
етказганлигидан хабар топиб, жаҳл билан қўшниси Д.нинг уйига бориб, у 
билан тортишиб қолишган. Шундан сўнг у Д.дан ўч олиш мақсадида тегишли 
рухсатномасиз сақлаб юрган ов милтиғини олиб чиқиб, Д.нинг уйига бориб 
унга қарата ўқ узган. Натижада Д. ҳаѐти учун хавфли бўлган оғир тан 
жароҳати олиб вафот этган. Бу ҳаракатлари учун К. дастлабки тергов органи 


87 
томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 248-моддасининг биринчи қисми, 
97-моддасининг биринчи қисми билан айбланган.
Суд ишни кўриб чиқиб, суд ҳукми билан К.ни Ўзбекистон Республикаси 
ЖК 97-моддасининг биринчи қисми, 248-моддасининг биринчи қисми билан 
айбдор деб топилиб, ЖК 97-моддасининг биринчи қисми бўйича ўн икки
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 248-моддасининг 
биринчи қисми бўйича икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинланиб, ЖКнинг 59-моддасига мувофиқ енгилроқ жазо оғирроғи билан 
қопланиб, ўзил-кесил ўн икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинлаган. 
– Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 
талаблари тўғри қўлланилганми? 
– Маҳкумга жазо ўташи учун қандай колония тури белгиланади? 
 
43-масала 
Муқаддам судланмаган фуқаро С. Ўзбекистон Республикаси ЖК 25, 97-
моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди билан ўн беш йил муддатга, 248-
моддасининг биринчи қисми билан икки йил муддатга озодликдан маҳрум 
этилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57 ва 59-моддалари 
қўлланилиб ўн бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
– Суд ҳукми қонунийми? 
– Унга нисбатан қандай колония тури белгиланади? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling