Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

47-масала
Фуқаро Е. муқаддам ўғирлик жинояти содир қилганлиги учун 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг иккинчи қисми ―в‖ банди 
билан айбланиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазонинг бир 
йилини ўтагандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Сенатининг амнистия тўғрисидаги қарорига мувофиқ жазони ўташдан озод 
этилган.
Орадан бир йил ўтгач яна ўғирлик жиноятини содир этиб, М.нинг уйига 
ғайриқонуний равишда кириб, анча миқдордаги нарсаларини ўғирлаб олиб 
кетганлиги учун айбланган.
– Е.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– Унга жазони ўташи учун қандай колония тури белгиланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 


89 
48-масала
Фуқаро И. вояга етмаган уч ѐшли О.ни кўчада ѐлғиз ўйнаб юрганлигидан 
фойдаланиб, унга: ―Ойинг қулоғингдаги олтин зиракни олиб кел деб мени 
сенинг ѐнингга тайинлаб юборди, сенга бир нарса сотиб олмоқчи экан, шунга 
пулнинг ўрнига вақтинча гаровга бериб турмоқчи,-‖ деб алдаб, унинг 500 000 
сўмлик олтин зирагини ечиб олиб кетиб, ўзлаштирган.
Орадан икки кун ўтганидан сўнг фуқаро И. фуқаро А.нинг уйига 
ғайриқонуний равишда кириб, унинг 1 800 000 сўмлик нарсаларини 
ўғирлаган. 
– фуқарo И.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Унга нисбатан жазо тайинлаш тартибини айтинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
49-масала
Фуқаро С. оғир ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилганлиги 
учун уч марта судланганлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, икки 
йил ўтгандан сўнг, хомиладорлик таътилида бўла туриб, қўшниси Г.нинг 
ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан 43 000 000 сўмлик тилла 
тақинчоқларини қўлга киритганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-
моддасининг иккинчи қисми ―а‖ бандида кўрсатилган жиноятни содир 
қилганликда айбланган.
– Суд ҳукми қонунийми? 
– фуқарo С.га нисбатан қандай жазо тайинланиши мумкин? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling