Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

Муаммоли саволлар: 
1. Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг қандай турлари мавжуд? 
2. Жавобгарликдан озод қилишнинг шартсиз ва шартли турлари деганда 
нима тушунилади? 
3. Жиноятни содир этишдан ихтиѐрий воз кечишни жавобгарликдан 
озод қилишнинг институтига киритиш мумкинми? 
4. Қонун чиқарувчи жиноятлар учун ҳар хил жавобгарликка тортишнинг 
муддатларини белгилаганда нимадан келиб чиқади?
5. Қилмишни ижтимоий хавфини йўқотган деб тан олишнинг асослари 
қандай? 
6. Шахсни ижтимоий хавфини йўқотган деб тан олишнинг асослари 
қандай? 
7. Айбдор шахснинг чин кўнгилдан пушаймон бўлиши муносабати 
билан жавобгарликдан озод бўлишининг асослари ва шартлари қандай? 
8. Етказилган зарарни қоплаш деганда нимани тушуниш лозим?
9. Айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш нимада ифодаланади?
10.Шахснинг жиноятнинг очилишига фаол ѐрдам бериши нимада 
намоѐн бўлади? 
11. Шахснинг чин кўнгилдан пушаймон бўлишининг жиноятдан 
ихтиѐрий воз кечишидан фарқи нимада? 
12. Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод 
қилиш асослари ва шартлари қандай?


98 
13. Шахсни касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилишнинг 
асослари ва шартлари қандай? 
14. Амнистиянинг шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг 
асоси сифатида жиноий-ҳуқуқий аҳамияти нимадан иборат? 
15. Жазодан озод қилишдан жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг 
фарқи нимада? 
16. Жазони ижро этиш муддати ўтганлиги деганда нима тушунилади?
17. Қандай белгиларига қараб жазони ижро этиш муддати ўтганлиги 
аниқланади?
18. Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилишнинг асослари қандай? 
19. Шартли ҳукм қандай вазиятларда қўлланилмайди? 
20. Муддатидан илгари озод этиш ўзида нимани ифодалайди? Уни 
қўллашнинг асослари қандай? 
21. Касаллик бўйича ѐки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида 
жазодан озод қилишнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамияти нимада? 
22. Афв этишнинг амнистиядан фарқи нимада? 
23. Судланганликнинг умумҳуқуқий ва жиноий-ҳуқуқий оқибатлари 
деганда нима тушунилади? 
24.Қайси вақтдан бошлаб шахс судланган ҳисобланади?
25. Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ѐки судланганликни олиб 
ташлаш шартлари қандай? 
26. Судланганлик ҳолати олиб ташланишини шахсни реабилитация 
қилишдан нима билан фарқланади? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling