Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
4-масала Фуқаро У. фуқаро Ю. ни алдаб, унинг ишончига кириб, ун олиб беришини айтиб, 600 000 сўм пулини олиб кетиб, пулларни ўзлаштирганлиги учун дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168- моддасининг биринчи қисми билан айбланиб, жиноят иши судда кўриш учун юборилган. Суд мажлисида судланувчи У. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймонлик билдириб, жабрланувчидан кечирим сўраб, жабрланувчи билан ярашганлигини маълум қилиб, судга уларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан ишни ҳаракатдан тугатишни сўраб ариза берган. Суд томонидан тарафларнинг ярашганлиги тасдиқланмасдан, иш бўйича ҳукм чиқарилиб, судланувчига жазо тайинланган. – Суднинг ҳаракатлари тўғрими? – Ярашилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш шартларини баѐн қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 5-масала Суднинг 2011 йил 21 май кунидаги ҳукми бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг биринчи қисми билан айбдор деб топилиб, жарима жазосига судланиб, жаримани тўлиқ тўламаган И. 2012 йил 14 февраль куни ўзининг уйида жанжал чиқариб, турмуш ўртоғини уриб, 100 унга соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳат етказганлиги учун, ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми билан айбланган. Иш суд мажлисида кўрилаѐтганда судланувчи айбига иқрор бўлиб, чин кўнгилдан пушаймонлик билдириб, жабрланувчидан кечирим сўраб, жабрланувчи билан ярашганлигини маълум қилиб, судга уларнинг ўзаро ярашганликлари сабабли ишни ҳаракатдан тугатиш ҳақида ариза берган. Суд томонидан томонларнинг ярашганлиги тасдиқланмасдан, иш юзасидан ҳукм чиқарилиб, судланувчига жазо тайинланган. – Суд ҳаракатлари қонунга мувофиқ олиб борилганми? – Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларни баѐн қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling