Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
10-масала Муқаддам ЖК 167-моддаси 1-қисми билан судланган О. хамкасби Л.га ЖК 140-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. Содир этган жиноятидан қаттиқ пушаймон бўлиб айбини бўйнига олиш тўғрисида туман ИИБга арз қилган, содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, хамкасби Л.га келтирилган маънавий зарарни қоплаган. – фуқарo О.ни ҳаракатларида ЖК 66-моддасида назарда асослар мавжудлигини суд инобатга олиб, уни жиноий жавобгарликдан озод қилиши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 11-масала «Мадад ООО МЧЖ» бош хисобчиси бўлиб ишлаган Ч. банкдан корхона ходимларига навбатдаги ойлик маошини тарқатиш мақсадида 150.000.000 сум пулни олиб, ушбу пулга жиноий тажовуз бўлмаслиги мақсадида «LACETTi» автомобилини тезлигини ошириб бошқариб кетаѐтганида пиѐдалар ўтиш йўлагидан ўтаѐтган фуқаро С.ни кўриб тарнспорт воситасини бошқаришни эплай олмай натижада уни туртиб юборади. Юзага келган ҳолат юзасидан укаси Р.ни чақиртириб унинг транспорт воситасида С.ни шифохонага биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш учун олиб боришини илтимос 102 қилади. Шифохонада шифокор С.нинг баданига оғир тан жароҳати етказилганлиги ҳақида хулоса беради. Ч. содир этган ҳаракатидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб ИИБ га айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиб, С.га шифохонада даволаниш учун зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминлайди. Фуқаро Ч. С.дан содир этган ножўя ҳатти-ҳаракатидан қаттиқ пушаймон эканлигини айтиб, унга зарур бўлган ҳар қандай ѐрдам зарур бўлса ѐрдам беришини айтиб ўтади. Лекин С. Ч.ни ўзи шиохонага етказиб келмаганлигини рукач қилиб у билан ярашишни истамайди. – Ч. С.га шифохона ҳаражатларини қоплаганлиги, ўз айбини бўйнига олиш тўғрисида ИИБга арз қилганлиги, амалда пушаймонлиги ҳолатлари юзасидан ЖК 66 1 -моддаси асосида жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling