Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
18-масала Фуқаро К. муқаддам унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланиб, жазони тўлиқ ўтаб бўлиб, судланганлик ҳолати тугалланмасдан фуқаро А.ни уриб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган. – мазкур ҳолатда томонлар ярашса ва ярашув шартлари тўлиқ бажарилса, суд томонидан фуқаро К. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1 - моддасига кўра жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинми? – Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларни баѐн қилинг. 19-масала Фуқаро Ю. 2001 йилнинг 22 август куни ЖК 166-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган, 2005 йилнинг 20 август ЖК 168-моддаси 2- қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган. – Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш шартлари ва асоларини кўрсатинг. –Мазкур ҳолатда фуқаро Ю.нинг жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш аниқланг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 20-масала Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилиб, жазони амалда 20 йил 4 ойини ўтаган Ц. ўзини авф этиш тўғрисида илтимоснома тақдим этди. Аниқланишича, у илгари икки маротаба ички тартиб- қоидаларни бузганлиги учун интизомий жазоланган. – Маҳкум Ц. умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосидан авф этиш бўйича илтимоснома тақдим этиши мумкинми? 105 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 21-масала Фуқаро Е. Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилаб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 73-моддаси асосида тайинланган жазодан озод этилди ва унга 3 йил синов муддати белгиланди. Синов муддати давомида Е. Жиноят кодексининг169-моддаси 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилаб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. – фуқарo Е.га нисбатан тайинланиши мумкин бўлган жазонинг энг юқори миқдорини аниқланг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling