Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
22-масала 
Фуқаро Д. Жиноят кодексининг 248-моддаси 2-қисмида назарда 
тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Суд айбдорнинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати 
билан уни жазодан озод қилди.
–Мазкур ҳолат бўйича суднинг қарори тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
23-масала 
Фуқаро И. Жиноят кодекси 246-моддаси 2-қисмида назарда тутилган 
жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 12 йил муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазонинг 8 йилини ўтаганидан кейин Жиноят кодексининг 
73-моддасига асосан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод 
қилинди.
– фуқарo И. жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши 
мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
24-масала 
Фуқаро А. аѐл киши бўлишига қарамасдан жиноий гуруҳга қўшилиб 
қолди ва шу гуруҳ такибида Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисм «а» 
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Тошкент шаҳар 
Миробод тумани жиноят ишлари бўйича судининг ҳукмига асосан 6 йил 


106 
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ЖКнинг 72-
моддасига асосан ушбу жазони шартли ҳисоблаб, 3 йил синов муддати 
белгиланди. 
– Суднинг фуқаро А.га нисбатан чиқарган ҳукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
25-масала 
Муқаддам бир неча маротаба судланган В. таниши А.га биргаликда 
жиноят содир қилишни таклиф қилди. А. ушбу таклифга рози бўлди.
Бироқ орадан бир ой ўтгандан сўнг А.ни фикри ўзгариб, содир этган 
жиноятларидан пушаймон бўлиб, бошқа жиноят содир этмасликка қарор 
қилди ҳамда туман ИИБга бориб айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилди 
ва жиноий шериги В.ни фош қилишга ѐрдам берди.
Бу вақтга келиб улар биргаликда иккита жиноят, яъни ЖКнинг 164-
моддаси 3-қисм «б» банди ҳамда 169-моддаси 2-қисм «в» ва «г» бандларида 
назарда тутилган жиноятларни содир этган эдилар.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани жиноят ишлари бўйича суди фуқаро 
А.ни ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан Жиноят 
кодекси 71-моддасига асосан жазодан озод қилди. 
– Суднинг фуқаро А.га нисбатан чиқарган ҳукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling