Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
32-масала 
Фуқаро А. муқаддам жиноий жавобгарликка тортилиб, Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 72-моддасига кўра икки йил синов муддати билан 
шартли ҳукм қилинган. Синов муддати тугаганидан сўнг туман суди 
томонидан унга нисбатан олиб борилган бошқа жиноят иши юзасидан ЖК 
169-моддасининг учинчи қисми билан айбли деб топилиб, тайинланган 
жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташлик белгиланган.
– Суд ҳукми қонунийми? 
– Судланганликнинг ҳуқуқий оқибатини айтиб беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
33-масала 
Муқаддам тақиқланган экинларни экиб етиштирганлиги учун Ж. 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг биринчи қисми билан 
айбланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. У 


109 
судланганлик ҳолати тугалланмасдан, озгинадан кўпроқ миқдордаги 
гиѐҳвандлик воситасини сотаѐтганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган 
ходимлари томонидан қўлга олинган. Дастлабки тергов органи томонидан 
унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 
иккинчи қисми билан квалификация қилинган. Ж.нинг қилмиши нотўғри 
квалификация қилинганлиги сабабли суд ўз ажрими билан жиноят ишини 
қўшимча тергов юритиш учун қайтарган. 
– фуқарo Ж.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Судланганликнинг ҳуқуқий аҳамиятини тушунтириб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
34-масала 
Фуқаро Ҳ. муқаддам ўғирлик жиноятини содир қилганлиги учун 2010 
йил 20 апрель кунидаги суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-
моддасининг учинчи қисми ―в‖ банди билан беш йил муддатга озодликдан 
маҳрум қилиниб, ЖК 72-моддаси қўлланилиб, бир йил синов муддати 
белгиланган. Шундан сўнг, Ҳ. 2011 йил 18 декабрь куни яна жиноят содир 
этиш йўлига кириб, А.нинг чўнтагидан 50 000 сўм пулини ўғирлаган.
– фуқарo Ҳ.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Судланганлик ҳолатининг тугалланиш асосларини санаб ўтинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling