Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
35-масала Судланган Ж. озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан сўнг судланганлик муддати тугалланмасдан яна қасддан жиноят содир қилганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. – У жазони қайси турдаги колонияда ўташи лозим? – Судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддатларини айтиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 36-масала Фуқаро О. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, амнистия актига асосан жазони амалда 4 йилини ўтаб бўлганидан сўнг озодликка чиқарилди. Озодликка чиқиб, 14 ой ўтганидан сўнг Жиноят кодекси 104-моддаси 3- қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва тайинланган жазони амалда 6 йилини ўтаб озодликка чиқарилди. 110 – фуқарo О.нинг судланганлик муддатлари қайси қоидага асосан ҳисобланади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 37-масала Фуқаро Ф. Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони 3 йил 6 ойини ўтаганидан сўнг ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. – фуқарo Ф.нинг судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддатини аниқланг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 38-масала Фуқаро П. Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони амалда 2 йилини ўтаб бўлганидан сўнг озодликка чиқарилди. – фуқарo П.нинг судланганлик муддатлари қайси қоидага асосан ҳисобланади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling