Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
39-масала 
Фуқаро И. Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «а» бандида 
назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 8 йил муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, амнистия актига асосан жазони амалда 4 
йилини ўтаб бўлганидан сўнг озодликка чиқарилди.
Озодликка чиқиб, 28 ой ўтганидан сўнг Жиноят кодекси 266-моддаси 2-
қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 
унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва 
тайинланган жазони амалда 3 йилини ўтаб озодликка чиқарилди. 
– фуқарo О.нинг судланганлик муддатлари қайси қоидага асосан 
ҳисобланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
 
 


111 
40-масала 
Фуқаро А. Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» бандида 
назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 6 йил муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони амалда 4 йилини ўтаб бўлганидан 
сўнг озодликка чиқарилди. Озодликка чиқиб, 15 ой ўтганидан сўнг фуқаро 
А. судга судланганлигини олиб ташлаш бўйича илтимоснома киритди. Суд 
унинг илтимосномасини инобатга олиб, А.нинг судланганлик муддатини 
олиб ташлади. 
– Суд мазкур ҳолатда фуқаро А.нинг судланганлигини олиб ташлаши 
мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
41-масала 
Фуқарo Д. ЖКнинг 248-мoддаси 2-қисмида назарда тутилган жинoятни 
сoдир этганликда айбдoр дeб тoпилди. Суд айбдoрнинг ўз қилмишига амалда 
пушаймoн бўлганлиги мунoсабати билан уни жазoдан oзoд қилди. 
– мазкур хoлат бўйича суднинг қарoри тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling