108
30-масала
Фуқаро Ф. муқаддам жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда
қасддан одам ўлдириш жиноятини содир қилганлиги учун судланиб, жазо
муддатини учдан икки қисмини ўтаганидан сўнг, Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли
озод қилинган.
– фуқарo Ф.нинг жазони ўташдан муддатидан
илгари шартли озод
қилинганлиги тўғрими?
– Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озол қилиш кимларга
нисбатан қўлланилмайди?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
31-масала
Н. муқаддам безорилик жинояти содир этганлиги учун суд ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси иккинчи қисми ―б‖
банди
билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг амнистия ҳақидаги Қарорига мувофиқ жазони
ўташдан озод қилинган. Бироқ Н. яна жиноят содир қилиш йўлига кириб,
А.нинг тўйида, меҳмонларга ҳурматсизлик кўрсатиб, уларнинг кўз олдида А.
билан жанжаллашиб, уни уриб, унга соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган
енгил тан жароҳати етказган.
– фуқарo Н.нинг қилмишини квалификация қилинг.
– Судланганликнинг ҳуқуқий аҳамиятини тушунтиринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: