Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

1-масала 
Фуқаро Э. укаси Д. билан уй-жой масаласида юзага келган жанжал 
оқибатида ошхонада турган пичоқ билан унинг юрак қисмига бир неча 
маротаба зарба бериб, уни ҳаѐтдан маҳрум қилиб, ЖК 97-моддаси 1-қисмида 
назарда тутилган жиноятни содир этган. Жиноий жавобгарликдан қутилиш 
мақсадида Қирғизистон Республикасига келган. Фуқаро Э. тергов ѐки суддан 
яширинмаган.
– Фуқаро Ж.нинг содир этган жиноятининг ЖК 64-моддасига асосан 
жавобгарликдан озод қилиш муддатининг ўтишини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
2-масала 
Дастлабки тергов органи томонидан Ш. Ўзбекистон Республикаси ЖК 
277-моддасининг иккинчи қисми ―г‖ банди билан айбланиб, жиноят иши 
мазмунан кўриш учун судга юборилган. Суд томонидан Ш.нинг ҳаракатлари 
ЖК 277-моддасининг биринчи қисмига қайта квалификация қилинган. 
Судланувчи Ш. судда айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймон 
бўлиб, жабрланувчи М. билан ўзаро ярашиб, етказилган зарарни тўлиқ 


99 
қоплаганлигини маълум қилиб, унга нисбатан юритилган жиноят ишини 
ярашув асосида ЖКнинг 66
1
-моддасига биноан тугатишни сўраб ариза билан 
мурожаат қилган.
– Суд юқорида кўрсатилган асосларга кўра ишни ярашилганлик 
муносабати билан тугатиши мумкинми? 
– Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод 
қилишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларни баѐн этиб беринг.
 
3-масала 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Амнистия 
тўғрисидаги қарорига кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган ѐки унча оғир 
бўлмаган жиноятни содир қилганларнинг судда кўрилмаган ишлари 
ҳаракатдан тугатилиши кўрсатилган бўлса-да, ушбу Қарор қабул 
қилингунига қадар шу тоифадаги жиноят ишлари судда кўрилиб бошланган 
ҳолатда юқоридаги амнистия Қарори талаби қандай қўлланилади? 
Амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилинган шахс судланган 
ҳисобланадими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling