Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
64-масала Фуқаро М. савдо-сотиқ билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олмасдан, рўйхатдан ўтмасдан, дўкон очиб, савдо қилиб, фуқаро С.га жуда кўп миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи сотиб, савдо қоидаларини жуда кўп миқдорда бузганлиги учун дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддаси билан айбланган. Иш судда кўрилиб, суд фуқаро М. савдо-сотиқ билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олмаганлиги ва рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти бўла олмайди деб ҳисоблаб, фуқаро М. белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда олиш мақсадида савдони амалга оширган ҳаракатлари учун у Ўзбекистон Республикаси ЖК 188-моддаси субъекти бўлиши мумкин эканлигини, лекин унинг савдо-сотиқ билан шуғулланганидан тушган фойдаси кўп миқдорни ташкил қилсада, у шундай ҳаракатлар учун олдин маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги сабабли, суд ҳукми бўйича фуқаро М. ЖК 189-моддаси билан оқланган. Суд томонидан қонуний қарор қабул қилинганми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 94 65-масала Ҳукмлар мажмуи бўйича олтмиш ѐшдан ошган эркаклар ҳамда аѐлларга нисбатан белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазо қанча муддатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас? 1) йигирма беш йилдан; 2) ўн беш йилдан; 3) ўн уч йил тўрт ойдан. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ХУЖЖАТЛАР, АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Раҳбарий адабиётлар 1. Ш.М. Мирзиѐев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь / Ш.М. Мирзиѐев. – Тошкент : Ўзбекистон, 2017. – 104 б. 2. Ш.М. Мирзиѐев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2016 йил 7 декабрь /Ш.М.Мирзиѐев. – Тошкент: ―Ўзбекистон‖, 2017. – 48 б. 3. Ш.М. Мирзиѐев. Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним: [Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи] // Халқ сўзи. – 2018. – 1 сент. – Б. 1,2. 4. Ш.М. Мирзиѐев. Билимли авлод келажакнинг, табдиркор халқ – фаровон ҳаѐтнинг, дустона ҳамкорлик эса тараққиѐтнинг кафолатидир: [Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги] // Халқ сўзи. – 2018. – 8 дек. – Б. 1,2. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling