Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

Муаммоли саволлар: 
1. ЖКнинг 43-моддасида жиноий жазолар тизимини тузишда қандай 
принципга амал қилинган?
2. Жазонинг қандай турлари асосий жазоларга, қайсилари қўшимча 
жазоларга киради?
3. Жарима тарзидаги жиноий жазо нимадан иборат?
4. Жарима шаклидаги жазони ижро этмаслик уни озодликдан маҳрум 
этиш жазосига алмаштиришга имкон берадими? 
5. ЖКнинг моддасининг санкциясида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш 
жазоси назарда тутилмаган бўлса ҳам суд мазкур жазо турини тайинлашга 
ҳақлими?
6. Маҳкум шахсларнинг қандай тоифаларига ахлоқ тузатиш ишлари 
жазоси қўлланилмайди? 
7. Маҳкум шахс ахлоқ тузатиш ишларининг жазосини ўташдан бўйин 
товлаганида нималар юз беради? 
8. Хизмат бўйича чеклаш жазо турини тайинлашнинг хусусиятлари 
қандай? 
9. Интизомий қисмга жўнатиш шаклидаги жазо маҳкум шахсларнинг 
қайси тоифасига нисбатан қўлланиши мумкин? 


74 
10. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида озодликдан 
маҳрум этиш тарзидаги жазонинг қайси турлари келтирилган? 
11. Озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасасини 
танлаш қайси омилларга боғлиқ бўлади? 
12. Озодликдан маҳрум этишга маҳкум этилганларнинг қайси тоифалари 
турмада сақланиши мумкин? 
13. Қайси ҳолатларда озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазоларга йўл 
қўйилмайди? 
14. Қайси жиноятлар учун озодликдан маҳрум этишнинг узоқ 
муддатлари тайинланиши мумкин?
15. Маҳкум шахсларнинг қайси тоифаларига узоқ муддатли озодликдан 
маҳрум қилиш жазо тури қўлланиши мумкин эмас? 
16. Маҳкум шахсларнинг қайси тоифаларига умрбод озодликдан маҳрум 
этиш жазо тури қўлланиши мумкин эмас? 
17. Ҳарбий ѐки махсус унвондан маҳрум қилиш жазо тури муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилишдан нима билан фарқ қилади? 
18.Жазони тайинлашнинг асослари ва мезонларини ѐритинг. 
19.Жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни нималар 
ифодалайди?
20.Суд томондан энг енгил жазонинг тайинланиши нималарда 
ифодаланиши мумкин? 
21.Жазоларни қамраб олиш ва йиғиндиси принциплари нимадан иборат? 
22. Бир неча жиноятлар содир этганликда ва бир неча ҳукм юзасидан 
жазо тайинлашнинг қонунчилик чегаралари қандай? 
23. Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидаларини ѐритинг. 
24. Ушлаб туриш, қамоққа олиш ѐки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш 
қоидалари қандай? 
25. Жазо муддатлари қандай ҳисобланади? 
1-масала 
Ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фуқаро Б. 
гиѐҳвандлик моддасини ғайриқонуний равишда сақлаганлиги аниқланиб, 
дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаѐтганида, унинг гиѐҳвандлик 
касалига чалинганлиги ва гиѐҳвандликдан мажбурий даволанишга 
мухтожлиги маълум бўлди.
– Б.га нисбатан жазо тайинлашнинг қандай ўзига хос жиҳатлари 
мавжуд? 
– Жазо тайинлашдан кўзланган мақсад нима? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling