Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
2-масала 
Фуқаро Ю. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда дўконга кириб, 
харидорларни тинчлигини бузиб, сотувчи М.ни уриб, унга соғлиғининг 
бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказиб, ундан турли хил 
товарлар беришни талаб қилган. Сотувчи М. ундан қўрқиб қочиб чиқиб 
кетганидан сўнг, У дўкондан 500 000 сўмлик маҳсулотларни олиб чиқиб 
кетган.
– Фуқаро Ю.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Босқинчилик жинояти қачон тугалланган ҳисобланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
3-масала 
Фуқаро М. ва Ф.лар соат 13.00ларда компания раҳбари Б.нинг 
хонадонига ўзларини ѐнғин хавфсизлиги ходимлари деб таништириб, ѐнғин 
хавфсизлиги 
қоидаларига 
қандай 
риоя 
қилинаѐтганлиги 
бўйича 
ўтказилаѐтган текширувлар бўйича келишганлигини билдиришган.


201 
Фуқаро Б. уларга хонадонига киришга рухсат берганидан сўнг М. ѐнида 
бўлган сумкадан қирқма милтиқни чиқариб, Б.ни отиб ўлдириш билан 
қўрқитиб, пул ва моддий қимматликлар талаб қилган.
Б. хонадонида пул ва моддий қимматликлар йўқлигини билдирганида Ф. 
унинг бош қисмига оѐғи билан тепиб, дўппослаган. Б. ҳушидан кетиб 
қолганидан сўнг М. ва Ф. ѐтоқхонадаги диван остига жойлашган сейфдан 
12.000 АҚШ доллари ва 6.000.000 сўмни, стол устидан ―Toyota‖ русумли 
енгил автомобилнинг калити ва ҳужжатларини олишиб, хонадондан чиқиб 
кетаѐтган вақтларида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. 
− Юқоридаги шахсларнинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
4-масала 
Фуқаро А. ва Б.лар «Чорсу» бозори дирeктори В.дан уларга ҳар ойда 
5.000.000 сўмдан беришини талаб қилишди ва акс ҳолда, унинг уйига ўт 
қўйишларини билдиришди.
Бир ойдан сўнг, А. ва Б.лар В.нинг олдига кeлишди ва ўз талабларига рад 
жавобини олдилар.
Шунда А. ѐнида бўлган пичоқ билан В.нинг оѐғига зарба берди ва унга 
оғир шикаст етказди.
Улар кeтаѐтганларида В.нинг қўлида бўлган тилла соатини тортиб 
олишди ва бир ойдан сўнг яна «хабар оламиз» дeб огоҳлантиришди. 
– А. ва Б.лар томонидан содир қилинган ҳаракатларни квалификация ва 
юридик таҳлил қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling