Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
12-масала Фуқаролар К. ва 16 ѐшли С. олдиндан жиноий тил бириктиришиб, йўл четида кетаѐтган фуқаро О.нинг орқа тарафидан унга сездирмасдан келишиб, О.нинг қўлида бўлган сумка ичидан 2 дона бриллиант узук, 2 дона кумуш билагузук ва О.нинг онаси Ж.га тегишли бўлган фуқаролик паспортини яширин равишда олишган ва воқеа жойидан яширинишган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида К. ва С. ушланган, улардан О.га тегишли бўлган 2 дона бриллиант узук, 2 дона кумуш билагузук ашѐвий далил сифатидан олинган. О.нинг онаси Ж.га тегишли бўлган фуқаролик паспортини эса К. жиноятни яшириш мақсадида ѐқиб юборганлиги аниқланди. − Юқоридаги шахсларнинг қилмишларини квалификация қилинг. 13-масала Фуқаро Г. соат 24.00ларда Ички ишлар идораси Навбатчилик қисмига ариза билан мурожаат қилиб, соат 23.00ларда 204-сонли мактабгача таълим муассасаси ѐнидан ўтиб кетаѐтганида эркак жинсига мансуб номаълум шахс, бўйин аъзосининг ҳиқилдоқ қисмига 2 марта мушти билан уриб, қўлидаги нархи 500 АҚШ доллари бўлган уяли алоқа воситасини олиб қочиб кетганлигини билдирган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро Г.га етказилган тан жароҳати соғлиқнинг қисқа муддатга ѐмонлашувига ѐки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмайдиган енгил тан жароҳатлари тоифасига киришлиги аниқланган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни фуқаро Л. содир этганлиги аниқланган ва ушланган. − Юқоридаги шахснинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 14-масала Тадбиркор В. Ички ишлар идораси Навбатчилик қисмига ариза билан мурожаат қилиб, ўзи истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси О. унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун зарур ҳужжатларни йиғишда ѐрдам берганлигини рўкач қилиб, агар ҳар ойда унга маълум миқдорда пул маблағлари бериб турмаса, В.нинг тадбиркорлик фаолияти устидан текширув ўтказиб, фаолиятини тугатиш бўйича судга тақдимнома киритиш билан қўрқитаѐтганлигини билдириб, фуқаро О.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. − Юқоридаги шахснинг қилмишини квалификация қилинг. 205 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling