Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
36-масала Қозоғистон Республикаси фуқароси С. ўзини уч нафар таниши билан тўрт дона ―KIA‖ русумли, Германияда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни яширин равишда талон-торож қилиб, сўнгра уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини айланма йўллар орқали четлаб олиб ўтиб, енгил автомобиллар олди-сотдиси билан шуғулланувчи фуқаролар М., Н. ва Р.ларга ҳар бир автомобилни 14.000 АҚШ долларига қалбакилаштирилган ҳужжатлар асосида сотаѐтганида қўлга олинди. − Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 37-масала Фуқаро Н. ва К.лар қуролли босқинчилик натижасида топилган жами қиймати 170.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларни турмуш ўртоқлари С. ва М.ларга совға қилишди. С. ва М.лар ушбу тақинчоқлар қуролли босқинчилик натижасида қўлга киритилганлигини билишар эди. С. ҳар эҳтимолга қарши тилла 212 тақинчоқлардан фақат зеб-зийнат сифатида фойдаланган бўлса, М. ушбу тақинчоқларни сотиб, улардан тушган фойда ҳисобига хусусий гўзаллик салон очди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Н. ва К.лар қўлга олинди. − Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 38-масала В. ва Й.лар узоқ кузатувлар натижасида заргарлик дўкони қоровули И. кундуз кунлари ўғирлик жиноятлари кам содир этилиши, бундан ташқари заргарлик дўкони бозорнинг марказий қисмида жойлашганлиги сабабли ҳар якшанба кунидаги навбатчиликда соат 14.00 дан 16.30 қадар ўз жойида бўлмаслигини аниқлашди. Якшанба куни улар заргарлик дўконига танлаш йўли билан кираѐтганларида дўкон ичида бўлган қоровул И. сезиб қолиб, уларга қаршилик кўрсатганида В. ва Й.лар И.нинг бош қисмига ѐғоч тўқмоқ билан уришиб, қўл-оѐғини боғлаб, жами қиймати 450.000.000 сўмлик қимматбаҳо тақинчоқларни олиб кетишган.Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида В. ва Й.лар қўлга олинди. − Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling