Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
39-масала 
Т. ўзига номаълум бўлган фирмада экспедитор бўлиб ишловчи У.дан 
бозордагидан анча арзон нархда транспорт воситасининг эҳтиѐт қисмларини 
сотиб олди. Т. ушбу эҳтиѐт қисмларда қандайдир инвентаризация белгилари 
борлигини кўриб қолди ва бу ҳақда У.га билдирганида, у шунинг учун ҳам 
арзон нархда сотаѐтганлигини, бирорта чилангарга айтса, ушбу белгиларни 
йўқотиб бериши мумкинлигини айтди. Т. ушбу эҳтиѐт қисмларни сотиб олди 
ва икки кундан сўнг чилангарлик устахонасида инвентаризация белгилари 
ўчирилган эҳтиѐт қисмларини олиб кетиш учун келганида ушланди.
− Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
40-масала 
А. О. томонидан содир қилинган ўғирликнинг гувоҳи бўлиб қолди. А. 
ушбу вазиятдан ўз манфаати учун фойдаланиш мақсадида О.дан ўғирланган 
буюмлардан унга ҳам ҳисса беришини талаб қилди.
Агарда рад жавоби бўлса, содир қилинган қилмиш ҳақида ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш идораларига дарҳол хабар бeришини билдирди.


213 
О. эса жавобгарликка тортилишдан қўрқиб, 5.000.000 сўм миқдоридаги 
тилла тақинчоқларни А.га берди.
Ўзи эса 15.000.000 сўм миқдоридаги тилла тақинчоқларни таниши В. 
орқали сотиб юборди ва кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
томонидан қўлга олинди. 
− Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
41-масала 
Фуқаро Н. ўзаро жанжал оқибатида таниши К.нинг юзига қўли билан 
уриб, унга тан жароҳати етказди. К. эса Н.га кучи етмаслигини билиб, тунда 
Н.нинг кўчада қолдирилган ―Malibu‖ автомашинасини ѐқиб юборди. 
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси К.нинг юзидаги тан жароҳати ўртача 
оғирликдаги тан жароҳати тоифасига киришлиги тўғрисида хулоса берди. 
− Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling