Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
48-масала 
З. мактаб ўқувчилари учун кийим-бош ишлаб чиқарувчи корхона 
сифатида рўйхатдан ўтди, лекин ишлаб чиқариш билан шуғулланмасдан чет 
элдан келтирилган кийим-кечакларни олиб-сотиш билан шуғулланди. Солиқ 
идоралари томонидан ўтказилган текширув вақтида ушбу ҳолат аниқланди ва 
унинг фаолиятига чек қўйилди. 
− Юқоридаги шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
49-масала 
И. уюшган гуруҳ аъзоси бўлгани ҳолда жуда кўп миқдордаги товарларни 
қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан 
ўтказиш билан боғлиқ равишда кўп миқдордаги давлат божи тариқасидаги 
солиқларни тўлашдан ҳам бўйин товлаган. Ўтказилган тезкор тадбирлар 
натижасида И. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан 
ушланди. 
− Юқоридаги шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
50-масала
Фуқаро Б. ахборот тизимига рухсати бўла туриб рақобатдош фирмага 
зиѐн етказиш мақсадида Д. томонидан тайѐрланган компьютeр вирусини 
ахборот тизимига киритди. Унинг ҳаракатлари натижасида барча ахборот 
тизими ўзининг фаолиятини тўхтатди. 
– Юқоридаги шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 


216 
51-масала
Гиѐҳвандлик воситалари таъсири остида бўлган У. кўчада аѐлларга 
тегожоғлиқ қилиб, уларни хар-хил уят сўзлар билан хақоратлаб юрганлиги 
учун маҳалла профилактика инспектори томонидан ушланиб, уни ИИОга 
олиб келаѐтган пайтида фуқаро У. профилактика инспекторига қаршилик 
кўрсатиб, унинг баданига енгил шикаст етказиб, қочиб кетди. Орадан бир кун 
ўтганидан кейин фуқаро У. қўлга олинди. 
– мазкур ҳолат бўйича фуқаро П.нинг қилмишини Жиноят кодекси 277-
м. 3-қ. «г» б. (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган 
ҳокимият вакили ѐки жамоатчилик вакилига ѐхуд безорилик ҳаракатларининг 
олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир 
этилган безорилик) сифатида квалификация қилиш мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling