Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
52-масала Фуқаро В. саноат моллари бозорида ҳеч қандай сабабсиз фуқаро А.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг чинни идишларини синдириб, унга 1 400 000 сўмлик моддий зарар етказган. – фуқарo Д.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Моддий зарар миқдори қай тартибда аниқланади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 53-масала Муқаддам валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаро С. анча миқдорда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда сотганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 177-моддасининг биринчи қисми билан айбланган. Иш суд мажлисида кўрилган вақтида энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдори ўзгариб, С. қонунга хилоф равишда сотган валюта қимматликлар анча миқдорни ташкил қилмаганлиги сабабли суд иш бўйича уни оқлаш тўғрисида ҳукм чиқарган. – Суд томонидан тўғри қарор қабул қилинганми? – ―Анча миқдор‖ атамасининг ҳуқуқий маъносини айтиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 54-масала Фуқаро Х. жабрланувчиларни алдаш йўли билан уларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиб, ўзлаштирганлиги учун, тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан айбланган. Суд тергови давомида судланувчи томонидан 217 келтирилган моддий зарар тўлиқ қопланган. Суд томонидан Х. ЖК 168- моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. – Суд ҳукмини қонуний деб ҳисоблайсизми? – ―Жуда кўп миқдор‖ атамасининг ҳуқуқий маъносини айтиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 55-масала Бозорда арча савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи фуқаро А. янги йил арафасида фуқаро В.га ноқонуний бойлик орттиришни, яъни фуқаро В.га ўрмонга бориб арча кесиб олиб келса, А. ушбу арчаларни сотиб олишини, сўнг қалбаки ҳужжат тайѐрлаб ушбу арчаларни сотишини таклиф қилди. Фуқаро В. ўзининг юк машинасида шу куни тунда ўрмон хўжалигининг янги йил бозорида сотиш учун махсус етиштирилаѐтган арчалар экилган ҳудудига келди ва машинаси фаралари ѐруғлигида 20 та баландлиги 1.5 ва 2 метр бўлган арчаларни кесиб олиб келиб фуқаро А.га сотиб юборди. Фуқаро В. ўрмон хўжалигининг қайси қисмидан арча кесганлиги фуқаро А.га маълум бўлмаган. − Қилмишга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling