218
натижаларига кўра В. асосий фаолияти бўлмиш хизматлар кўрсатишга жалб
этилган активларининг 50 фоиздан ортиғини таниши Б.га бериб юборганлиги
аниқланди.
− Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
58-масала
Паррандачилик фабрикаси раҳбари Л.
харажатларни камайтириш
мақсадида фабрика газ тармоғини фабрика яқинидан ўтган магистрал газ
қувурига ўзбошимчалик билан улашни буюрди.
Ўзбошимчалик билан уланиш кўп миқдордаги газ маҳсулотларидан
фойдаланиш билан бир қаторда газ қувурининг нормал ишлаши бузилишига
олиб келди.
− Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: