Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
15-масала Фуқаро З. ўртоғи Х.га тегишли бўлган ―Laсetti‖ русумли автомашинани икки йил муддатга ижара шартномаси асосида олиб, йўловчи ташиш билан шуғулланган. Орадан бир йил ўтгандан сўнг З. ушбу автомашинани қисмларга ажратиб, автомашиналарнинг эҳтиѐт қисмлари билан савдо қилувчи фуқаро Б.га сотиб юборган. Фуқаро Х.З.дан ўзига тегишли бўлган ―Laсetti‖ автомашинаси қаердалигини сўраганида, З. номаълум шахслар уни автомашинасида чегара яқинига алдаб олиб боришганлигини, унга тан жароҳати етказиб, автомашинани Қозоғистон Республикаси чегарасидан олиб ўтиб кетишганлигини билдирган. З.нинг гапларидан шубҳаланган Х. ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган. − Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 16-масала Фуқаро Т. 2011 йил август ойида Тошкент давлат тиббиѐт академиясига ўқишга қабул қилинган. Лекин, 2011-2012-ўқув йили давомида ўқув фанларини етарли даражада ўзлаштира олмаганлиги ва имтиҳонларни топшира олмаганлиги натижасида 2012 йил июль ойида Т. талабалар сафидан ўчирилган. Лекин фуқаро Т.ни ўқишдан четлатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар масъул шахсларнинг бепарволиги туфайли молия бўлимига топширилмаганлиги сабабли, Т. 2012 йилнинг август ойидан 2014 йилнинг август ойига қадар ―қониқарли‖ баҳога ўзлаштирувчи талабаларга бериладиган миқдордаги стипендияни мунтазам равишда олиб келган. Масъул идоралар томонидан ўтказилган текширув натижасида юқоридаги ҳолатга чек қўйилди. − Юқоридаги шахснинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 17-масала Фуқаро У. ва М.лар тунги соат 03.00ларда Д.нинг хонадонига орқа эшикдан калит танлаш йўли билан яширин равишда кириб, ошхонадаги стол устида турган хўжалик сумкасида бўлган 7.000.000 сўм ҳамда нархи 1.800.000 сўм бўлган уяли алоқа воситасини олмоқчи бўлишганида хонадон эгаси Д. уйғониб кетиб, уларга қаршилик кўрсатганида М. ошхонадаги стол 206 устида бўлган хўжалик пичоғини олиб, Д.нинг сон қисмига икки марта зарб билан урган. Д.нинг полга йиқилганлигидан фойдаланган У. ва М.лар унга тегишли бўлган 7.000.000 сўм ҳамда нархи 1.800.000 сўм бўлган уяли алоқа воситасини талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинишган. Фуқаро Д. эса етказилган тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этган. − Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling