Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
1-масала 
Ҳарбий хизматни ўтаѐтган постда турган Н.нинг ѐнига унинг рота 
командири кeлди ва бошқа объектни қўриқлаш учун туришига буйруқ бeрди. 
Н. буйруқни бажаришни қатъий рад қилди.
– Н. жиноий жавобгарликка тортиладими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
2-масала 
Оддий аскарлар Х. ва В.лар ўз бошлиғи Р.нинг шавқатсизликларидан 
жаҳллари чиқиб, уни дўппосламоқчи бўлишди.
Улар юзларига ниқоб кийган ҳолда бошлиғини дўппослашди.
Х. учун кутилмаганда В. пичоқ чиқариб Р.нинг сон қисмига урди ва кўп 
қон йўқотиш оқибатида Р. вафот этди. 
– Х. ва В.ларнинг жавобгарлиги ҳақидаги масалани ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
3-масала 
Муддатли ҳарбий хизматчини бошлиғи олдин интизомий жазо 
олганлигига қарамай хаммани олдида турли кўринишда хақорат қилди. 
Бундан жахли чиққан муддатли ҳарбий хизматчи постда хизматни ўташ 
пайтида қуроли борлигидан фойдаланиб, бошлиғини ўлдириш билан 
қўрқитди. 
– Шахсларни жавобгарлик масаласини хал этинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
4-масала 
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар дала ўқув палигонида мушғулотлар 
ўтаѐтган пайтда уларга бириктирилган ҳарбий жанговор мошинадан олов 
чиқиб ѐна бошлади гуруҳ бошлиғи уни дарҳол ўчиришни буюрди аммо 
ҳарбий хизматчилар бир овоздан унга рад жавобини бердилар.
Оқибатда ҳарбий мошина ѐниб тиклаб бўлмас даражага келди. 
– Ҳарбий хизматчиларнинг жавобгарлик масаласини хал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 


285 
5-масала 
Ҳарбий хизматчи навбатдаги рухсатдан кеч қолиб келди. Бунга жавобан 
бошлиғи унга учта наряд эълон қилди.
Нарядга тушган ҳарбий хизматчи бошлиғи томонидан яна қўшимча 
берилган топшириқларни бажаришдан бош тортиб уни хамманинг олдида 
хақорат қилди. 
– Ҳарбий хизматчини жавобгарлик масаласини хал этинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling