Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
35-масала 45-405 ҳарбий қисм навбатчиси сержант И. ўзига бириктирилган автотранспорт воситасини бошқариб кетаѐтганида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ЙТХ содир этди. Бунинг натижасида икки пиѐдани уриб юборди. Пиѐдаларнинг бирига оғир иккинчисига ўртача оғир шикаст етди. – мазкур ҳолат юзасидан И.ни ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 36-масала Лейтенант О. Бошчилигида спорт машқларини бажараѐтган аскарлардан бири яъни оддий аскар Б. чарчаганлигини, боши айланаѐтганлигини айтганида ҳам лейтенант О., Б.га машқни давом эттиришга буйруқ беради. Машқни бажараѐтган Б. турникдан боши билан йиқилиб тушади ва соғлигини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати олади. – лейтенант О.нинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 37-масала Рота командири М. чегара ҳудуди ѐнида қўй боқиб юрган фуқаро Ш.нинг илтимосига кўра, фуқаро Ш.нинг чегарадан ўтиб кетган 4 бош қўйини чегара ҳудудидан ўтиб қайтариб келишни оддий аскар Д.га буюради, бироқ, буни эвазига фуқаро Ш.дан ҳеч нарса олмайди. – М. ва Д.ларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 38-масала Ҳарбий билим юрти курс командири майор И. фуқаро Б.ни билим юртига ўқишга киритиш учун келишиб, ундан 8 000 АҚШ доллари миқдорда пулини олиб, ўз эҳтиѐжига ишлатиб юборди. – ушбу қилмишни квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 39-масала Ҳарбий қисм молия бўлими бошлиғи подполковник И. ҳарбий қисм молия бўлинмасидан 2 млн. сўм пулни олиб ўз манфаатлари йўлида ишлатиб, 1 ойдан сўнг олинган пулни қайтариб жойга қўйди. – ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 293 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling