32-масала
Лейтенант Л. вилоят божхона пости бошлиғи лавозимида хизмат қилиб,
масъул мансабдор шахс бўлиб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда
фуқаро З.дан 500 минг сўм пулларни пора тариқасида олиб, хақиқатда
Узбекистон Республикаси ҳудудига кирмаган автомашиналарни Узбекистон
Республикаси ҳудудига кирганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тўлдириб,
транспорт воситаларини қабул қилиш далолатномаларидаги шахсларнинг
имзоларини фуқаролар У. ва Э.лар томонидан сохталаштиришда иштирок
этган.
Унинг ҳаракатлари ЖК 210-моддаси 3-қисмининг "б" банди ва 28, 209-
моддаси 2-қисмининг "а" банди ва 205-моддаси 2-қисмининг "в" банди билан
тавсифланган.
– Л.нинг ҳаракатлари тўғри квалификация қилинганми?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
33-масала
Ҳарбий қисм озиқ-овқат омбори бошлиғи сержант Э. ўзига ишониб
топширилган ҳарбий қисмнинг озиқ-овқат омборидан умумий нархи
39.750.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб ўз эҳтиѐжига ишлатиб
юборади ва ҳарбий қисмга моддий зарар етказади.
Тергов органи томонидан Э.нинг жиноий ҳаракати ЖК 167-моддаси 2-
қисмининг ―а‖ ва ―г‖ бандлари ва 301-моддасининг 1-қисми билан
квалификация қилинган.
– унинг жиноий ҳаракати тўғри квалификация қилинганми ?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
34-масала
Рота командири Э. мунтазам равишда ўзига буйсунувчи оддий аскар Ш.,
Г. ва К.ларни хақоратлаб, шаъни қадр-қимматини камситиб, уриб-дўппослар
эди.
Кунларнинг бирида бундай муносабатга чида олмай, оддий аскар Г.
ўзини осиб юборди.
– рота командири Э.нинг харакаларига ҳуқуқий бахо беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
292
Do'stlaringiz bilan baham: |