Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
44-масала 
Хизмат бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчи ҳукмда 
белгиланган жазо муддати тугагунига қадар қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган асосларда муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган.
– бундай ҳолатда жазони ўталмай қолган қисми қандай ижро этилади? 
– жиноят ҳуқуқидаги махсус субъект тушунчаси нимани англатади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
45-масала 
Унвони ва лавозими тенг бўлган ҳарбий хизматчилар А. ва У. ҳарбий 
қисм ҳудудидан ташқарида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, шахсий 
адоват доирасида жанжаллашиб қолиб, А. У.ни уриб, унга соғлиғини қисқа 
муддат бузилишига сабабчи бўлган тан жароҳати етказган.
– А.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жиноят содир этган ҳарбий хизматчиларга нисбатан қандай жазо 
турлари тайинланиши мумкин? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
46-масала 
Вақтинчалик гуруҳ командири этиб тайинланган оддий аскар F. ўзи 
билан бир гуруҳда хизмат қиладиган оддий аскар К.ни сув олиб келмаганини 
баҳона қилиб, уриб унга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.
– оддий аскар F.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– мазкур жиноят ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қандай 
жиноятлар таснифига киради? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 


295 
47-масала 
Ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматчиси А. қуролдош дўсти 
оддий аскар В.га жанговар машинанинг 700 000 сўмлик эҳтиѐт қисмларини 
кўрсатиб, уларни автопаркдан ўғирлаганлигини айтган.
Оддий аскар В. оддий аскар А.нинг гапига эътибор бермай, бу хабарни 
ҳеч кимга айтмайди.
– А. ва В.ларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– Жиноятга дахлдорлик тушунчасини айтиб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling