Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
55-масала Кийим-кечак омбори бошлиғи лейтенант С. Ҳарбий суднинг ҳукмига кўра, асосий жазодан ташқари, муайян ҳуқуқдан, яъни моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан 4 йил муддатга маҳрум қилинган. – Ҳарбий суд томонидан С.га тайинланган қўшимча жазонинг қонунийлигига баҳо беринг. – Ҳарбий хизматчиларга нисбатан тайинланиши мумкин бўлган асосий ва қўшимча жазоларни айтиб ўтинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 56-масала Дезертирлик жиноятини содир этганлиги учун муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Р.га ҳарбий суд томонидан уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. – Суднинг қарори қонунийми? – мазкур жиноят ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қандай жиноятлар таснифига киради? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 57-масала Ҳақиқатда соғ бўла туриб, ҳарбий хизмат мажбуриятларини ўташдан озод бўлиш мақсадида ҳарбий хизматчи Э. ўзини ѐлғондан касалга солиб, икки кун ўз ҳарбий бурчларини бажармаган. – ҳарбий хизматчи Э.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 298 – тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. 58-масала Ҳарбий батальон бошлиғи Қ. ўзига тобе бўлган офицерларга нисбатан уларнинг ноустав ҳаракатларини била тўриб, уларга барҳам бериш учун чора кўрмаган. Бу ҳолат юқори турган раҳбариятга етиб борган. Ўтказилган хизмат текшируви натижасида, бу холат ўз тасдиғини топган. – ҳарбий батальон бошлиғи Қ.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. – тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. 59-масала Ҳарбий қисм бошлиғи Ф. шахсий автомашинасида йўл харакати қоидаларини бузиш натижасида фуқаро О.га оғир тан жарохати етказган. – ҳарбий қисм бошлиғи Ф.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. – тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling