Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
107-масала Акциодорлик кампониясининг директори А. омборхона мудири С.га 10 дона компютер жамланмасини расийлаштирмасдан, тегишли ҳужжатларсиз К.га бериб юбориш тўғрисида кўрсатма беради. Шундан сўнг С. тегишли ҳужжатларсиз 10 дона компьютер жамланмасини К.га беради. – Иштирокчиликнинг тури ва шаклини аниқланг. 108-масала Қозоғистон Республикаси фуқароси М. таниши К.нинг хонадонига Тошкентга келади ва у ерда АҚШ долларини қалбакилаштиради. Қалбаки пулларни М. уларни ўтказиш билан шуғулланадиган тадбиркор Т.га беради. М. Қозоғистонга кетишдан олдин қалбаки пулларнинг бир қисмини сақлаб туриш учун С.да қолдиради. – Иштирокчиликнинг тури ва шаклини аниқланг. Жиноятда иштирокчилик ва жиноятга дахлдорлик ўртасидаги фарқни белгниланг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорига асосланиб беринг. 109-масала Муқаддам бир неча марта безорилик содир этганлиги учун судланган фуқаро Қ. 2015 йилнинг 10 май куни спиртли ичимлик ичиб маст ҳолатда Жиззах туман марказида яшовчи фуқаро Н.нинг ҳовлисига кириб, қўрадаги 800 000 сўмлик бир бош қўйни ўғирлаб чиқиб далага яширган. Шундан сўнг у ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, шу туманнинг Учтепа қўрғонида яшовчи фуқаро Ш.нинг ҳовлисидаги 2 000 000 сўмлик бир бош ҳўкизни яширин равишда ўғирлаб чиқиб, ушбу ҳўкизни ҳамда қўйни Зомин туман мол бозорига олиб бориб, сотиб юборган. – фуқарo Қ.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Бир қанча жиноят содир этиш турлари ва моҳиятини ѐритиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорига асосланиб беринг. 52 110-масала Фуқаро А. ўзганинг кўп миқдордаги мулкини ўғирлаганлиги учун 2013 йил 23 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг учинчи қисми ―в‖ банди билан айбли деб топилиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. Жазони ўташ жараѐнида, А. томонидан 2013 йил 10 октябрь куни содир қилинган ўзганинг анча миқдордаги мулкини ўғирлаш жинояти фош этилган. – фуқарo А.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Бир қанча жиноят содир этиш шаклларини санаб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling