Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
103-масала 
Жиноий гуруҳ раҳбари А. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-
моддаси тартибида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБда ушлаб 
турилган укасини озод қилиш мақсадида, жиноий гуруҳ аъзоларини йиғади.
Кечаси жиноий гуруҳ аъзолари 70 нафар таркибда ИИБни қуршаб олиб, 
ИИБ ходимларидан А.нинг укасини озод қилишни талаб қилади. 
Бунга рад жавобини олганларидан сўнг, А. бинони қўлга олишга буйруқ 
беради.
Шунда вояга етмаганлар Х. ва Б.лар иккита транспорт воситасини ѐқиб 
юборади. А. эса, ИИБ навбатчилик қисми навбатчисига оғир даражадаги 
шикаст етказаиб, укасини у ердан олиб кетади.
Сўнгра таниши Л.нинг уйига бориб, ундан укасини вақтинча яшириб 
туришини сўрайди. 
– Кўрсатилган шахсларнинг қилмишига жиноий-ҳуқуқий баҳо беринг. 
 
104-масала 
Х. қўшниси К.дан ўч олиш мақсадида ақли заиф М.ни унинг 15 ѐшли 
қизини номусига тегишга кўндиради.
М. қизни номусига тегиш учун тажовуз қилинаѐтган вақтда, қиз унга 
фаол қаршилик кўрсатади. Натижада М. воқеа жойида қизни буғиб ўлдириб 
қўяди. 
– Кўрсатилган шахслариннг қилмишида иштирокчилик мавжуд-ми?
– Жиноят содир этилишида иштирок этган ҳар бир шахснинг қилмишига 
жиноий-ҳуқуқий тавсиф беринг. 
 
105-масала 
Х. 13 ѐшли Г. билан билан бирга дорихонага киришиб, у ердан 
таркибида психотроп вомддаси бўлган таблеткаларни эгаллашди.
Бундан ташқари Х. тиш пастаси билан пакетларни қадоқлаб, Г. уларни 
героин ариқасида ўтказар эдилар. 
– Иштирокчиликнинг шалл ва турлари аниқланган ҳамда уларнинг 
жавобгарлигини ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
106-масала 
Б. котибаси С. билан бирга жинсий муносабатда бўлиб келган. Натижада 
С. ҳомиладор бўлиб қолган.


51 
С. туғриқхонадан чиққанидан сўнг, икки кун ўтиб. Б. уни олдига бориб 
боладан қутилиш кераклигини айтган. Акс ҳолда Б. у билан бўлган 
муносабатни ўзишини маълум қилган.
С. Б. кетганидан сўнг болани буғиб ўлдирган. 
– Кўрсатилган ҳолатда иштирокчилик мавжуд-ми?
– Б.нинг ҳаракатларини далолатчилик деб баҳоласа, бўлади-ми? 
– Агар мумкин бўлса Б. қайси жиноятда далолатчи бўлади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling