58
моддасига асосан шартли ҳукм қилиниб, 2 йил синов муддати белгиланган.
Синов муддати тугаганидан бир ўтгач, у ўғирлик содир қилган.
– фуқарo Х.нинг қилмишини квалификация қилинг.
– Рецидив жиноят тушунчасини айтиб беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
132-масала
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг биринчи қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этган К. суд томонидан амнистия асосида
жиноий жавобгарликдан озод қилинганидан кейин орадан бир ой ўтиб, яна
жиноятга қўл урган.
Жумладан, у фуқаро Н.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, жами
27 000 000 сўмлик буюмларини яширин равишда талон-тарож қилган.
– фуқарo К.нинг қилмишини квалификация қилинг.
– Рецидив жиноят тушунчасини айтиб беринг.
133-масала
Муқаддам талончилик содир этганлиги учун судланган Б. судланганлик
муддати ўтмасидан туриб ўғирлик жиноятини содир қилди.
– фуқарo Б.нинг қилмишини квалификация қилинг.
– Рецидив жиноят билан такроран жиноят содир этишнинг фарқи
нимада?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: