Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
9-масала 
Тошкент шаҳри йўлларидан бирида А. шахсий ―Матiz‖ини йўл ҳаракати 
қоидаларига риоя қилган ҳолда бошқариб борар эди. Тўсатдан К. яқин 
масофада йўлни маст ҳолда кесиб ўтади. К.ни босиб кетмаслик учун А. рулни 
дарҳол ўнгга буради. Натижада автомобиль йўлакка чиқиб кетади ва ўтиб 
кетаѐтган пиѐда В. ва унинг қўлидаги чақалоғини уриб юборади. Олинган 
жароҳат туфайли улар шу жойда ҳалоқ бўладилар. 


67 
Терговчи А.нинг ҳаракатини ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми ―а‖ банди 
билан, яъни йўл ҳаракати қоидасини бузган ва одам ўлимига сабаб бўлган 
деб квалификация қилади. 
Ҳимоячи эса А.ни охирги зарурат ҳолатида бўлгани ва ЖКнинг 38-
моддасига асосан жавобгарликдан озод қилинишини таъкидлайди. 
мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг ва зарурий мудофаа ҳолатини 
аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
10-масала 
Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари фуқаро Д.нинг вояга етмаган 
фарзандини гаровга олиб, ундан қўшма корхона раҳбари Н.нинг уйига 
босқинчилик қилиб, ундан қўшма корхона раҳбари Н.нинг босқинчилик 
қилиб, уйидаги барча пул маблағларини олиб келишини талаб қилишди. 
Фуқаро Д. тунда юзига ниқоб қийган ҳолда ўйинчоқ тўппонча ва ошхона 
пичоғи билан қуролланиб, Н.нинг уйига қонунга хилоф равишда кириб, унга 
оғир шикаст етказган ҳолда уйида бўлган 7500 АҚШ долларини олиб кетди. 
Д.нинг ҳаракатларида қилмишнинг жиноийлигини истисно кирувчи 
ҳолат мавжудми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
11-масала 
15 ѐшли С. сотувчи Т.нинг жойида вақтинчалик йўқлигидан фойдаланиб, 
пештахтадан эгилиб, сотувдан тушган пулнинг бир қисмини олиб қочмоқчи 
бўлди.
Шу пайт иккинчи сотувчи П.С.ни ушлаб олиб, икки марта бошини 
деворга урган ва унга ўрта оғирликдаги тан жароҳати етказган. 
Терговчи П.нинг ҳаракатини қасддан ўртача оғирликдаги шикаст 
етказиш деб ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмини қўллаб, айбдор деб топган. 
Прокурор П. ва С.ни ижтимоий хавфли ҳаракат содир қилиш пайтида 
ушлаб олган ва унга нисбатан ЖКнинг 39-моддасини қўллаб, жиноий 
жавобгар эмас деб топади. 
– бу ҳолатда прокурорнинг фикри эътиборга лойиқми?
Суд томонидан жарима сифатида жазо тайинлаш қоидасига риоя 
қилинганми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling