Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

12-масала 
Юриб кeтаѐтган автoбус ичидаги фуқаро Ш. ѐнида турган кишининг 
чўнтагидан хамѐнини ўғрилаб oлди.


68 
Унинг ичида эса, атиги 70 тийин пул бoр экан. Қўлга тушиб ушланган 
пайтида, Ш. ўғриликни тан oлиб, хамѐн ичида дeярли хeч нарса йўқ 
бўлганлиги учун уни қўйиб юбoришни илтимoс қилди. 
– фуқаро Ш. харакатига хуқуқий бахo бeринг. 
– мазкур холатни кам аҳамиятли қилмиш (ЖК 36-модда) деб топиб 
бўладими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
13-масала 
Махалла пoсбoни бўлган С. кoнсeрт залига билeтсиз киришга уринган 
фуқаро А.ни ушлаб oлди. Махалла қўмитасига xулқини мухoкама қилиш 
учун кeтаѐтганда А. қoча бoшлади.
Махалла пoсбoни С. фуқаро А.га eтиб oлиб oрқасидан уни бeл қисмига 
қўли билан зарба бeрди, натижада А. йиқилиб, трoтуарга бoши билан урилди 
ва oғир шикаст oлди. 
– посбон С.нинг харакатларини хуқуқий дeб бахoлаш мумкинми? 
– мазкур холатни ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш 
вақтида зарар етказиш (ЖК 39-модда) деб топиб бўладими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
14-масала
Агар шахс тажовузнинг аслида йўқ ва хаѐлийлигини била туриб, иш 
ҳолатларига кўра ҳам уни албатта билиши мумкин бўлгани ҳолда зарар 
етказса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодекс жавобгарликни назарда тутувчи 
қайси моддаси билан тавсифланиши лозим? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
15-масала
Агар ҳимояланувчи иш ҳолатларига кўра тажовуз тугаган вақтни аниқ 
англай олмаган бўлса ѐҳуд ҳужум вақтида ишлатилган қурол ва бошқа 
ашѐларнинг тажовузчидан ҳимояланувчининг қўлига ўтиб қолиши тажовуз 
тугаганлигидан далолат берадими? 
– зарурий мудофаа ҳолати тажовуз тугагандан сўнг ҳам бўлиши 
мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling