– ушбу ҳолатга сизнинг фикрингиз қандай?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
4-масала
14 ѐшли М. ва В.нинг дала ҳовлисига кириб, унга тегишли
автомашинанинг ғилдиракларидан никелланган қалпоқларни ечаѐтганида, П.
милтиғидан ўқ узиб М.га оғир шикст етказди, натижада М.нинг ўнг қўлини
кесиб ташлашга тўғри келди.
– П.нинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
5-масала
П. уйидан чиқиб, руҳий касал (шизофреник), Т.нинг бир тўда бегона
болларга қараб тош отаѐтганини кўриб қолади. Уларнинг орасида П.нинг ҳам
10 ѐшли ўғли бор эди. П.нинг секин келиб, пишган ғиштнинг бўлагини
отмоқчи бўлган Т.нинг қўлига гайка калити билан уриб Т.га ўрта
оғирликдаги тан жароҳати етказади.Терговчи П.нинг ҳаракати Жкнинг 105-
моддаси 1-қисми билан квалификация қилди.
Ҳимоячи П. зарурий мудофаа ҳолатида ҳаракат қилган ва унга нисбатан
ЖКнинг 37-моддасини қўллаб, жиноий жавобгарликдан озод қилиш
лозимлигини таъкидлади.
– ушбу ҳолат юзасидан сизнинг фикрингиз қандай?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
6-масала
ИИБ навбатчисининг ѐрдамчиси С. жавобгарликни оғирлаштирувчи
ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жинояти бўйича қўриклов остида бўлган
М.ни ИИБ ҳовлисида жойлашган ҳожатхонага олиб чиқди. ИИБ ҳовлисида
ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб М.С.ни уриб йиқитиб, бошига бир неча
марта тепиб, С.нинг ѐнида бўган табель қуролини олиб, девордан ошмоқчи
бўлганида ППХ ходими Ю.С.ни отиб ўлдирди.
– Патруль пост хизмати ходими Ю.нинг ҳаракатларида қилимишининг
жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат мавжудми?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |