Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
Муаммоли саволлар:
1.Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар юридик табиатини ѐритинг. 2. Қилмишни кам аҳамиятли деб топиш учун қайси ҳолатлар инобатга олиниши зарур? 3. Қайси ҳолатларда зарурий мудофаа вужудга келади? 4. Зарурий мудофаа ҳолатидаги ғайриқонуний тажовуз қандай талабларга жавоб бериши шарт? 5.Зарурий мудофаанинг ҳимояга тааллуқли ҳуқуққа мувофиқлиги шартлари нимадан иборат? 6.Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш остида нима тушунилади? 63 7. Хаѐлий мудофаа нима? Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг раҳбарий кўрсатмаларида хаѐлий мудофаа ҳолатида содир қилинган қилмишнинг квалификациясига доир қандай ѐндашув мавжуд? 8. Охирги зарурат ҳолати мавжудлигини қандай шартлар белгилайди? 9.Таҳдид қилаѐтган хавф ва уни бартараф этишга қаратилган ҳаракатларга оид охирги заруратнинг ҳуқуққа мувофиқлиги шартлари қандай? 10. Охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш мумкинми? 11.Охирги зарурат ҳолати зарурий мудофаа ҳолатидан қандай фарқланади? 12.Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш остида нима тушунилади? 13.Қандай шартларда ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш ҳуқуққа мувофиқ топилади? 14. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида, ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқиш нимадан иборат? 15. Жиноят кодексида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш ва ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чегарасидан четга чиқиш учун жавобгарликни белгиловчи нормаларни топинг? 16. Қайси шартларда буйруқ ѐки бошқа фармойишни бажариш жиноийликни истисно қилувчи ҳолат деб тан олинади? 17. Олдиндан жиноий буйруқни (фармойиш ѐки мансаб вазифасини) бажариш деганда нима тушунилади? 18.Қандай ҳолатларда касб ѐки хўжалик фаолиятига боғлиқ таваккалчилик асосли деб топилади? 19. Қандай ҳолатларда буйруқ ѐки бошқа вазифани ижро этиш қилмишни жиноийлигини истеъсно қилувчи ҳолат сифатида кўриб чиқилади? 20.Касб ѐки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик ҳолатида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказиш чегарасидан чиқиш мумкинми? 21. Касб ѐки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик ҳолатининг охирги зарурат ҳолатидан қандай фарқлари мавжуд? 22. Жисмоний ѐки руҳий мажбурлаш ѐхуд қўрқитиш тушунчасини ва шартларини ѐритинг. 23. Жисмоний ѐки руҳий мажбурлаш ѐхуд қўрқитиш холатида жиноий жавобгарлик масаласи қандай ҳал этилади? 24. Касб ва хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчиликда зарар етказишнинг қонунийлик шартларини келтириб ўтинг. 25. Касб ва хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик билан оҳиги заруратни фарқини айтиб беринг? 64 26.Зарурий мудофаа ҳолати тажовузнинг бошланиш хавфи мавжуд бўлган ҳолларда вужудга келиши мумкинми? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling