Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
13-масала Суд ҳукмга кўра, ҳарбий қисм мансабдор шахси капитан Т. ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганликда айбдор деб топилиб, унга икки йил муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазоси тайинланган. – Суд ҳукмининг қонунийлигига баҳо беринг. – Интизомий қисмга жўнатиш жазоси қандай муддатлар доирасида тайинланиши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 14-масала Фуқаро О. турмуш ўртоғи (эри) С.ни қасддан ўлдирганлиги учун суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддасининг биринчи қисми билан ўн беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташни белгиланган. – О.га нисбатан қонуний жазо тайинланганми? 78 – Аѐлларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашнинг қандай ўзига хос жиҳатлари бор? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 15-масала Фуқаро Б. ЖК 126-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун унга 80 баравари миқдорда жарима жазосини тайинлади. Суд фуқаро Б.нинг илтимосномасига асосан жарима жазосини кечиктириб тўлаш шарти билан унга имкон берган. Фуқаро Б. жарима жазосини 64 бараварини ижро этиб, қолган қисмини тўлашдан бўйин товлаган. Суд фуқаро Б.нинг тайинлаган жарима жазосини ижро этишдан бўйин товлаганини инобатга олиб, жариманинг қолган миқдорини 1 ой қамоқ жазоси билан алмаштирди. – Суднинг ҳукми тўғрими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 16-масала Тошкент шаҳрида жойлашган 8-автокорхона ҳайдовчиси Ф. белгиланган йўналишда йўловчи ташиш автобусини бошқариб кетишида белгиланган тезликни ошириб йўл четида турган фуқаро Ж. ва унинг фарзанди Ю.ни туртиб юбориши натижасида Ф.нинг баданига оғир, Ю.нинг баданига ўртача оғир шикаст етказади. Содир этилган ҳолат юзасидан суд фуқаро Ф.га ЖК 266-моддаси 1- қисмига асосан 2 йил 6 ой аҳлоқ тузатиш ишлари ва қўшимча жазо тариқасида 3 йил 2 ой муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлади. – Суднинг ҳукми тўғрими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 17-масала Фуқаролар С. ва Х.лар ўзаро тил бириктириб фуқаро Я.нинг хонадонига калит танлаш йўли билан кириб ЖК 169-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган ўғрилик жиноятини содир этишади. Суд жазо тайинлашда фуқаро С.нинг хомиладорлигини инобатга олиб унга нисбатан 2 йил 7 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини, фуқаро Х.га 2 йил 8 ой озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлайди. – Суднинг фуқаро С.га нисбатан тайинлаган жазоси тўғрими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling