Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 


80 
22-масала 
Фуқаро В. 2014 йилнниг 15 ноябрь куни тунги соат 23:00ларда қўшниси 
бўлган фуқаро П.нинг хонадонига яширин равишда кириб унга тегишли 
бўлган 2.500.000 сўм пул, қиммат баҳо соати билан LG телевизорини яширин 
равишда талон-торож қилгани учун суд унга ЖК 169-моддаси 2-қисми «б» 
банди назарда тутилган жиноятини содир этганлиги учун энг кам ойлик иш 
ҳақининг 250 баравари миқдорда жарима жазосини тайинлади. Аммо фуқаро 
В. ҳеч қаерда ишламаслигини инобатга олиб суд унга бўлиб-бўлиб тўлаш 
имконини берди. 
Суд фуқаро В. тайинланган жарима жазосини бўлиб-бўлиб тўлаш 
мунтазам равишда бузиб келганлигини инобатга олиб ЖК 44-моддаси 2-
қисмига асосан унга тайинланган жарима жазосини аҳлоқ тузатиш ишлари 
жазоси билан алмаштирди. Аҳлоқ тузатиш ишлари ҳар бир ойи энг кам ойлик 
иш ҳақининг ўн олти баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч 
йил 2 ойга алмаштирилди. 
– Суднинг ҳукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
23-масала 
Фуқаро У. дуконда озиқ-овқат махсулотини харид қилиш вақтида 
таниши бўлган М.ни учратиб қолади. Улар ўтган дамларни эслаш учун 
У.нинг хонадонида учрашишга келишади.
М. У.нинг хонадонига келиб, мактаб даврида қолган хотираларини эслаб 
сухбатлашади. У.ни М.да мактабда ўқиб юрган даврида кўнгли бўлганлиги 
сабабли М.ни номусига тегиш мақсадида унинг қахвасига уйқу келтирувчи 
дорини кўп миқдорда қўшиб беради. М.ни қахвани истеъмол қилиши билан 
ўзини бошқара олмай хушдан кетади.
Бу ҳолатдан фойдаланган У. М.нинг ожизлигидан фойдаланиб унинг 
номусига бир неча марта тегади. М.нинг қахвасига кўп миқдорда қўшиб 
берилган дори таъсирида кўриш қобилиятини йўқотади. 
Суд У.нинг содир этагн жиноятини ЖК 118-моддаси 3-қисми «д» 
бандига асосан унга 14 йилга озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлаб, 
тайинланган жазо муддатини қаттиқ тартибли колонияда ижро этиш 
тўғрисида хукм қилади. 
–Суднинг ҳукми тўғрими? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling