81
Суд Г.га жазо тайинлашда унинг аѐл эканлигини инобатга олиб унга 19
йилга озодликдан махрум қилиш ва тайинланган жазо муддатини ЖК 50-
моддаси 8-қисмига асосан умумий тартибли колонияда ижро этиш тўғрисида
хукм чиқарди.
– Суднинг хукми тўғрими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
25-масала
2001 йил 10 ноябрь куни туғилган М. 2017 йил 9 ноябрь куни қўшниси
Д. билан одиндан келишмай юриб ундан ўч мақсадида унинг хонадонига
тунги соат 23:30ларда кириб, унинг ѐтоқхонасига кириб,
униг ухлаб
ѐтганидан фойдаланиб баданинг турли жойларига бир неча маротаба зарба
бериб уни хаѐтдан махрум қилган.
Д.нинг ўлганини англаганидан сўнг соат 23:45да хонадонининг қўшни
хонасига кириб Д.нинг 13 ѐшли В. исмли қизининг номусига тегиб уни хам
хаѐтдан махрум қилган. 11 ноябрь куни соат 00:03да М.
содир этган
жиноятларини яшириш мақсадида Д. ва унинг қизи В. жасадларини турли
қисмларга ажратган ҳолда шу маҳаллада оқиб ўтувчи
каналга ташлаб
юборган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлар натижасида М.нинг содир этган
жиноятлари фош этилиб унинг ҳаракатлари ЖК 97-модда 2-қисми «а», «ж»,
«з» бандлари
билан квалификация килиниб, сун унга жазо тайинлашнинг
умумий асосларига кўра умрбод озодликдан махрум қилиш
жазосини
тайинлади.
– Суд фуқаро М.га умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлаши мумкинми?
– Суднинг ҳукми тўғрими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: