77
– Суд ҳукми қонунийми?
– Аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси қандай
муддатлар доирасида
тайинланиши мумкин?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
11-масала
Фуқаро Т. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг иккинчи
қисми ―а‖ банди билан айбланиб, уч йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари
жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан
шартли ҳукм қилинган.
– Суднинг қарори қонунийми?
– Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қандай муддатлар доирасида
тайинланиши мумкин?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
12-масала
Ўғрилик жиноятини содир этган ҳарбий қисм муддатли ҳарбий
хизматчиси П.га Ҳарбий суд томонидан бир йил муддатга хизмат бўйича
чеклаш жазоси тайинланган.
– Суднинг қарори қонунийми?
– Хизмат бўйича чеклаш жазоси қандай муддатлар доирасида
тайинланиши мумкин?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: